60 ёшли киши «Андижон»-«Тошкент» поездига тош отди

19.05.2018 | Жамият | 3164

18 май куни номаълум шахс Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида "Марғилон-Олтиариқ" темир йўл бекатлари оралиғида "Андижон-Тошкент" йўналишида қатновчи йўловчи поездининг ойнасига тош отган. Натижада вагон ойнаси дарз кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида йўловчи поезди ойнасига Янги ҳаёт МФЙда яшовчи 57 ёшли Х.Д. тош отганлиги аниқланиб ушланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Самарқанд-Зарафшон" темир йўл бекатлари оралиғида "Афросиёб" тезюрар поездининг вагон ойнасига 5-синф ўқувчиси тош отганлиги ҳақида хабар берилганди.