Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шерзод Шерматов: маҳаллий нодавлат университетлар очилишига имконият яратиш зарур
19.05.2018 16:25,  
26

Ўзбекистонда маҳаллий нодавлат университетлар очилишига имконият яратиш зарур. Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида шундай фикр билдирди.

Шерматовга кўра, 1990 йилга нисбатан деярли барча давлатларда олий таълим билан қамров даражаси ошган, Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич пасайиб, ҳозирги вақтда 9 фоиз атрофида ташкил этади, яъни дунёда 117-ўрин.

Бу эса Глобал инновацион индексдаги Ўзбекистоннинг ўрнига жуда салбий таъсир қилади. Бундай ҳолатнинг сабаби: аҳоли сони ошиб борган, лекин олий таълимга қабул квоталари ушбу давр давомида деярли ортмаган. Фақат янги очилган чет эл университетлари ҳисобидан қабул сони кўпайган.

Бу масаланинг муҳимлигини яна қуйидагилар кўрсатади:

Президент томонидан жамиятимиз ривожида хусусий секторга кенг имконият яратиш устувор вазифа қилиб белгиланган экан, хусусий сектор нафақат бошланғич ва мактаб таълимида, балки олий таълимга ҳам кириб келишига имконият яратилиши керак;

Дунёдаги энг юқори рейтингга эга университетлар айнан нодавлат университетларидир. Улар ўзининг обрўсини ошириш учун сифатли битирувчи чиқаришга ҳаракат қилади;

Ўзбекистондаги хорижий университетлар филиалларининг ҳам кўпчилиги нодавлат университетлардир;

Таълим сифатини назорат қилиш бўйича инспекция тузилиши ҳам бу йўналишда ўзига хос қадам, яъни «диплом сотиш» билан шуғулланадиган университетлар фаолиятига йўл қўйилмаслигини назорат қила олади;

Нодавлат университетлар кўпайиши билан рақобат кучайиши натижасида улар таълим сифатига алоҳида эътибор берадиган бўлади;

Нодавлат университетлари сифатни ошириш учун яхши ўқитувчиларни жалб қилишга ҳаракат қилади, бу эса уларнинг маошлари ҳамда шароитларини яхшилашга, ҳатто чет элда фаолият юритаётган юқори малакали профессорларни ҳам мамлакатга қайтаришга имконият яратади;

Иш берувчилар ҳам дипломдан кўра айнан номзоднинг билим ва кўникмаларига кўпроқ эътибор қаратаяпти, шунинг учун хусусий университетларга кирган талабалар ўзларини устида кўпроқ ишлашга ҳаракат қилади. Уларни баъзи давлат университетларидаги каби ҳеч ким «мажбурлаб» ўқитиши шарт эмас;

Ўзбекистонда энг кўп ресурс бу айнан инсон ресурсидир, шунинг учун ушбу ресурсдан имкони борича яхшироқ фойдаланилса мамлакат иқтисодиёти янада яхшироқ ривожланади. Инсон ресурси кўпроқ қўшимча қиймат келтириши учун эса таълимни кучайтириш керак. Хусусий сектор эса давлат секторидан кўра доимо сифатлироқ ишлайди. Шунинг учун ҳам нодавлат университетлари очилишига имконият яратиш зарур;

Маҳаллий тадбиркорлар орасида нодавлат университети очишга сармоя киритиш ниятида бўлганлар ҳам анчагина. Бу уларнинг бизнеслари ривожи учун ҳам юқори малакали мутахассис етиштиришга ҳам хизмат қилади. «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида» бундай имконият яратилиши мамлакат ривожи учун ўзига хос совға бўлади.

Вазир ўринбосарига кўра, бу масалада «Менинг фикрим» порталига петиция кўринишида таклиф киритган, бироқ таклиф модератор томонидан рад этилган. Аслида бу рад этиш қоидаларига тўғри келмайди. Давлат дастурини кўрсатилган бандида ҳам бошқа топшириқ берилган.

Шерзод Шерматов «Таълим тўғрисида» ги қонунда нодавлат университетлар масаласи ўрин олишидан умидворлигини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан