Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1 январдан пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланади
20.05.2018 14:48,  
10

Ўзбекистонда 1 январдан полимер плёнкадан тайёрланган пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланади. Президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндилар билан муомала тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Янгиликдан мақсад табиатнинг пластика билан ифлосланиш даражасини камайтириш ва аҳолида пакетларга нисбатан иқтисодий муносабатни шакллантиришдан иборат.

Кейинги йилдан бошлаб сотувчиларга маҳсулот сотиб олган харидорларга бепул полиэтилен пакетларни тақдим этиш тақиқланади. Бундан ташқари, сотиб олинаётган маҳсулотлар нархига пакетлар қийматини қўшиш ёки уларни таннархидан паст нархларда сотиш ҳам тақиқланади.

Мамлакат ҳудудида қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкадан пакетлар ишлаб чиқариш тақиқланади. Фақатгина биологик парчаланувчи дастасиз полимер материаллардан тайёрланган пакетлар — маҳсулотларни қадоқлашнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар ҳамда турмушда фойдаланиш учун сотиладиган ўрамларга рухсат берилади.

Қарор билан мамлакат бўйлаб янги чиқинди йиғиш пунктларини қуришга 29 миллиард сўм, уларнинг чиқинди контейнерлари билан таъминланишига эса 3,6 миллиард сўм ажратилади.

2019—2021 йилларда «Тоза ҳудуд» автопарки 590 та чиқинди ташиш машинаси, 84 та бульдозер ва 59 та автоюкортгич билан тўлдирилади.

Атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш режалаштирилмоқда. Ахборот вазирлигига 1 сентябргача ушбу соҳадаги қоидабузарликлар ҳақидаги фото ва видеоматериалларни жойлаштириш мумкин бўлган портални ишлаб чиқиш топширилди.

Давлат экология қўмитасига ИИВ билан ҳамкорликда ҳудудларни ифлослантирганлик учун жавобгарликка тортиш бўйича амалий механизмларни ишлаб чиқиш, шунингдек фуқаролар ва мутасадди шахсларнинг чиқиндилар билан муомала соҳасидаги қоидабузарликлар учун жавобгарлигини оширишни кучайтириш топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан