Шавкат Мирзиёев 2-3 ой ичида собиқ бош прокурор Рашид Қодиров телевидение орқали ҳисоб беришини айтди

20.05.2018 | Ўзбекистон | 5919

Андижон вилоятига сафар қилаётган президент Шавкат Мирзиёев Улуғнор туманида вилоят раҳбарлари ва фаоллари билан ўтган йиғилишда собиқ бош прокурор Рашиджон Қоидровни тилга олди.

Йиғилишда иштирок этган Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, президент 2-3 ой ичида собиқ бош прокурор телевидениега олиб чиқилишини айтган.

"Мана, Бош прокурор (собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров назарда тутилмоқда - таҳририят изоҳи.) бутун бошли жамоаси билан қамоқда ётибди. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Битта ноинсоф ўғли миллиардер!" дея президентдан иқтибос келтирди нашр.