Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Элга хизмат» расталарининг иш фаолияти танқидга учради
21.05.2018 10:36,  
56

Тошкент шаҳрининг бозорларидаги «Элга хизмат» расталаридаги махсулотлар ва хизмат кўрсатиш хизмати "Оила даврасида" газетасининг журналистининг танқидига учради. 

Журналист Нодира Аҳадованинг "Хизмат элгами ёки чўнтакка", деб номланган мақоласида қўйидаги маълумот келтирилган: «Хуллас, сал бўлса-да, пулни тежай деб «Элга хизмат»дан уч килограмм гўшт харид қилдим. Бир килосини 24 минг сўмдан. Уйга келиб солиштириш учун гўштини алоҳида ажратганимда, қарийб 1,5 килограмми суяк бўлиб чиқди. Эссиз, 7-8 мингдан қочмаганимда тузукроқ гўшт олган бўлардим, деб роса афсусландим.

Ҳайрон қоласан киши: нархни арзонлаштириб, бунақанги кўзбўямачилик қилишдан халққа нима наф? Ахир, бу одамлар ишончини суиистеъмол қилиш эмасми?..

Бир гал картошка олгани пойтахтимизнинг «Эски жўва» деҳқон бозоридаги «Элга хизмат»да навбатга турдим. Одам кўп, ҳамма сабр билан кутяпти. Шу пайт бир аёл келиб, бирор кишининг рухсатисиз бир неча қоп картошкани аравага орттириб, олиб кетди. Олдиндан келишилган шекилли. Бошқаларга эса сотувчи беш килограммдан ортиқ картошка бермаяпти. Одамлар эътирози, норозилигига пинагини ҳам бузмади.

Афсуски, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида очилган «Элга хизмат» чиндан ҳам элга эмас, кимнингдир чўнтагига хизмат қилаётганга ўхшайди».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан