Ҳалок бўлган 23 ёшли ўқитувчининг иши апелляция тартибида қайтадан кўриб чиқилади

21.05.2018 | Жамият | 2884

Каттақўрғон туманида 23 ёшли ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлими юзасидан суд ҳукми эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди. 

Диана Еникееванинг бевақт ўлими ҳолати бўйича чиқарилган суд ҳукмидан норози бўлган «КамАЗ» ҳайдовчисига оид жиноят иши вилоят судининг апелляция инстанциясида жорий йилнинг 22 май куни соат 10:00 да кўриб чиқилади.

1 май куни Каттақўрғон туман суди ҳукми билан ўқитувчини уриб юборган юк машинаси ҳайдовчиси Акром Элмуродов Жиноят Кодексининг 266-моддасида кўзда тутилган жиноятни (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситалари эксплуатацияси қоидаларини бузиш) содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан ҳамда 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.