Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

21.05.2018 | Иқтисод | 5294

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 22 майдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан -27.88 сўмга тушди ва 7997.95 сўмни ташкил қилди. Евро курси -200.50 сўмга тушди — 9396.79 сўм. 1 Россия рубли эса 1.26 сўмга арзонлаб, 128.37 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.