Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратурада муҳим лавозим тайинловлари амалга оширилди
22.05.2018 05:29,  
11

Ўзбекистон бош прокурорининг 18 майдаги буйруғига асосан Коленко Евгений Вячеславович Бош прокуратура академияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Е. Коленко 1977 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2013 йилда Бош прокуратуранинг олий ўқув курсларини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1999 йилда Чилонзор тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан бошлаб Бош прокуратура бошқарма алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2008 йилда «Жасорат» медали, 2017 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

2017 йилдан шу вақтгача Бош прокуратуранинг олий ўқув курслари бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, бош прокурор буйруғи билан Гафуров Рустам Бахтиярович Бош прокуратура академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Р. Гафуров 1983 йилда туғилган, маълумоти олий. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетини, 2011 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2017 йилда Бош прокуратуранинг олий ўқув курсларини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Тошкент тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилоят прокуратурасида турли лавозимларда, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

2018 йилдан шу вақтгача Бош прокуратура олий ўқув курслари бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан