Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия Россиялик олигарх Роман Абрамовичдан бойлигининг қонунийлигини исботлашни талаб қилди
23.05.2018 05:24,  
2

Россиялик олигарх Роман Абрамович Буюк Британияда инвесторларга бериладиган визани олиш учун ушбу мамлакат ҳукуматига бойлиги қонуний йўл билан орттирилганини исботлаб бериши керак.

Виза олиш учун жорий этилган янги ва қаттиқ тартиб шуни тақозо қилади. Британия матбуоти хабарига кўра, бу талаб Абрамович бойлиги устидан суриштирув ўтказилишини англатмайди.

Олдинроқ Лондон ҳукумати Абрамовичнинг сармоядорларга бериладиган Британия визаси муддатини узайтириш сўровини рад қилди. Бунақа визани фақат унга ўхшаш миллиардерлар эмас, балки Британия иқтисодиётига 2 миллион фунт стерлингдан ошиқ сармоя ётқизган чоғроқ бойлар ҳам бемалол олиши мумкин.

Абрамовичнинг виза муддати¸ Британия ҳукумати¸ сармоядор визаси бериш учун қўйилган талабларни кучайтириши билан бир пайтга тўғри келди. Апрелда тугаган визаси узайтирилмагани ортидан Абрамович ўзи эгалик қиладиган “Челси” футбол клубининг ўтган шанбада Англия кубоги финалида кимсан “Манчестер Юнайтед”дай рақибини енгганини ҳам командага қўшилиб, байрам қила олмади.

Forbes журнали ҳисобича¸ жами бойлиги 9 миллиард фунт стерлинг деб чамаланиб¸ Британия бойлари орасида 13-ўринга қўйилган Роман Абрамович Россия президенти Владимир Путинга яқин олигархлардан бири сифатида кўрилади.

Путиннинг Ғарб билан муносабатлари кескинлигича қолаëтгани ортидан Британия ҳукумати россиялик бойларга бериб келинган юзлаб визани текшириб кўришини маълум қилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан