Тошкент вилояти ҳокими спорт соҳасида эгаллаб турган раҳбарлик лавозимини тарк этди

23.05.2018 | Ўзбекистон | 2832

Кеча, 22 май куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил қилинди. Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, МОҚ Президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов, енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Нурмуҳаммедов ҳамда федерация мутасаддилари иштирок этдилар.

Ўзбекистонда енгил атлетика спортининг ривожига қўшган ҳиссаси, қолаверса соҳадаги тажрибаси ва кўп йиллик меҳнати инобатга олиниб, енгил ателтика федерацияси президенти лавозимини эгаллаб турган Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ўрнига, Андрей Ҳакимович Абдувалиев номзоди федерация президентилига илгари сурилди. Делегатлар бир овоздан номзодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа, Андрей Абдувалиев Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг янги раҳбари этиб сайланди.

Маълумот учун, Андрей Абдувалиев 1966 йилда туғилган. МДҲ бирлашган терма жамоаси сафида 1992-йилги Олимпия ўйинларида чемпионликни қўлга киритган. 2000-2012 йиллар давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг бош котиби лавозимида фаолият олиб борган.