Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда тадбиркорларга 3 фоизлик имтиёзли кредитлар берилади
23.05.2018 16:39,  
15

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан Андижон вилоятида "Ҳар бир оила тадбиркор" шиори остида имтиёзли кредитлар тақдим этилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.

Қайд этилишича, унинг шартларига кўра, кредитлар йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланади. Микрокредитлар 3 ойлик имтиёзли давр билан биргаликда тақдим этилади. Шунда жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача (17 млн сўмдан ортиқроқ), давлат рўйхатидан ўтган субъектлар учун эса энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача (172 млн сўм) миқдорида кредитлар ажратилади.

Кредитлар ажратиш аниқ мақсадли бўлиб, бунда чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни ривожлантириш, иссиқхоналарни қуриш, боғ ва токзорлар барпо этиш, уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш, сартарошлик ва косметолог хизматлари, косибчилик, металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш, ёғоч ва алюминий (пластик) профилидан дераза ромлар тайёрлаш, заргарлик буюмларини ясаш, соатсозлик, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, ҳаммом ва сауна хизматлари, миллий ширинликлар ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби тадбиркорлик фаолиятлари учун берилади.

“Маълумотларга кўра, шу мақсадда Марказий банкнинг Андижон вилоят бошқармасига 800 млрд сўм миқдорида маблағ ўтказилган. Кредитга бўлган талабга қараб яна шунча миқдордаги сумма ажратилиши мумкин”,-дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан