Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида йўлда ётган эркакни «Камаз» босиб кетди
23.05.2018 16:41,  
1

22 май куни тахминан соат 04:00 да Тошкент виоятининг Қуйи Чирчиқ туманида йўлнинг қатнов қисмида ётган эркакни «Камаз» юк машинаси босиб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилди.

«Камаз»ни бошқариб кетаётган 25 ёшли йигит А.Т. йўл яхши ёритилмагани туфайли йўлнинг қатнов қисмида ётган эркакни кўрмай, уни босиб кетган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи одам босиб кетганини дарҳол англаб ҳодиса юз берган жойдан бироз нарида машинани тўхтатган.

Кучли стресс ҳолатига тушиб қолган А.Т. жабрланувчининг олдига бора олмайди. Бироздан сўнг чақирувдан қайтаётган «тез ёрдам» машинаси ҳодиса жойида тўхтайди. А.Т. шифокорларга бўлган воқеани айтиб бергач, шифокорлар ички ишлар органларига хабар қилди.

А.Т. ички ишлар органлари ходимларига жабрланувчини уриб юбормагани, «уни устидан ўтиб кетдим» деб ўйлагани маълум қилган. «Камаз»нинг пастки қисмидан қон излари топилган. Ҳодиса юз берган пайтда ҳайдовчи ҳушёр ҳолда бўлган.

Жабрланувчи 41 ёшли Н.М. эканлиги ойдинлашди. У бош мия очиқ жароҳати, чап оёғининг очиқ синиши билан воқеа жойида вафот этган. Суд тиббий экспертизанинг бирламчи маълумотида пиёда Н.М. спиртли ичимлик истеъмол қилгани маълум бўлди.

Ҳозирда Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан