Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Араб лигаси давлатлари Гватемала билан ҳамкорликни тўхтатди
23.05.2018 19:11,  
11

Араб давлатлари лигаси (АДЛ) ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиргани Гватемала Ташқи ишлар вазирлиги билан ўзаро англашув меморандумини бекор қилди, шунингдек, ушбу Лотин Америкаси мамлакати билан ҳамкорликни тўхтатди.

Панараб ташкилоти бу ҳақда чоршанба куни ўз расмий баёнотида маълум қилди.

"АДЛ Бош котиби Аҳмад Абул Гейтнинг кўрсатмаларига асосан ташкилот котибияти Гватемала ТИВ билан 2013 йилда имзоланган ўзаро англашув меморандумини бекор қилди, шунингдек, Гватемала томонни ушбу мамлакатнинг Қуддус бўйича позицияси туфайли барча соҳаларда ҳамкорлик давом эттирилмаслиги ҳақида хабардор этди", — дейилади ҳужжатда.

Ўтган ҳафтада Гватемала ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирган Лотин Америкаси мамлакатлари орасида биринчи, дунё бўйича эса АҚШдан кейинги давлатга айланди. Сўнгра уларга Парагвай ҳам эргашган эди.

Сал олдин АЛД Қуддусни Исроил пойтахти деб тан оладиган АҚШ ёки ҳар қандай бошқа давлатга қаршилик кўрсатиш бўйича режа ишлаб чиқиши ҳақида маълум қилган эди. Хусусан, бундай қадамларга келажакда бошқа йўл қўйилмаслиги мақсадида, сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий чоралар ишлаб чиқилаётгани айтилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан