Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Ўзбекистон ҳозир ўзининг издан чиққан иқтисодиётини қайта қуриши зарур
24.05.2018 14:05,  
3

Ўз валюта тизими либерализациясидан кейин, энди Ўзбекистон ўнлаб йиллар давомида қатъий валюта ва нарх сиёсатидан «бузилган» (нотўғри) ҳолатга келган бутун иқтисодиётини қайта қуриши зарур. Бу ҳақда Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Reuters билан суҳбатда айтиб ўтди, деб ёзади Spot.

Мамлакат энергия ташувчилар нархини ошириш ёки ўзгарувчан шароитларга мослаша олмайдиган корхоналарни ёпиш каби оғриқли чораларни кўриши керак. Айни вақтда инфляцияни назорат қилиш ва бизнес муҳитини яхшилаш керак.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бош иқтисодчиси Ганс Тиммер ҳукуматни ислоҳотлар суръатлари билан баравар қадам ташлашга чақирди.

Халқаро валюта жамғармаси Яқин Шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори ўринбосари Юха Кахконен алоҳида интервьюда инфляцияга қарши кураш мақсадларида қатъийроқ бюджет ва пул-кредит сиёсати зарурлигини таъкидлади.

Сўм деярли икки баробарга девальвация қилиниши натижасида кузатилган валюта либерализацияси кўплаб компанияларга таъсир кўрсатди. Уларнинг баъзилари, масалан, Бразилиядан импорт қилинган хом ашёдан фойдаланган шакар заводлари курашмоқда. Шакар учун хом ашёнинг нархи улар учун сезиларли равишда ошди, шакарнинг чакана нархи эса аҳоли учун муҳимлиги туфайли белгилаб қўйилган ҳолда қолмоқда.

Бунинг ўрнига, ҳукумат тозаланган шакар импортини фаоллаштирди. Бу Ўзбекистонни жорий йилда Украина шакарининг энг йирик харидорига айлантирди.

«Муайян секторлар ва компаниялар учун имтиёзли режимни қисқартиришдан ташқари, иқтисодиётдаги бузилишларни бартараф этиш ҳам муҳимдир», — деди Тиммер.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан