Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ испекторини қасддан ўлдирди

25.05.2018 | Ўзбекистон | 3538

Йўл патруль хизмати инспектори Иброҳим Нишонов ҳайдовчига машинани тўхтатишга ишора беради, лекин ҳайдовчи испекторни автомашинада қасддан уриб юборади.

24 май куни соат 12.05ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида “Дамас” русумли автомашинасини телефонда гаплашиб бошқариб келаётганлиги сабабли, шу ерда хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти Йўл патруль хизмати инспектори Иброхим Нишонов томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатилганида ҳайдовчи ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган.

Ҳайдовчи ҳаракатни давом эттириб кетиши натижасида сафдор И.Нишоновни қасддан уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада сафдор И.Нишонов жароҳат олиб касалхонада вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, кўрилган чоралар натижасида “Дамас” русумли автомашинани эгаси С.Ш. эканлиги аниқланиб ушланган.