Озарбайжон президенти оғир жиноятлари учун судланган Ўзбекистон фуқаросини афв этди

25.05.2018 | Жаҳон | 3134

Озарбайжон президенти Илхом Алиев пайшанба куни республиканинг 100 йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида фармойишни имзолади.

Ҳужжатда қайд айтилишича, Озарбайжон етакчиси 2015 йил 18 ноябрда Баку суди томонидан ўта оғир жиноятлар учун судланган — 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Тохир Алиевни афв қилган.

Ушбу фармойишга кўра, афв 600 дан ортиқ кишига нисбатан қўлланилди.

Уларнинг аксарияти озодликдан маҳрум қилиш муддатининг қолган қисмидан озод қилинган, қолганлари эса шартли жиноий жазодан озод қилинган.