Фарғонада ука опасинининг пули ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетди

25.05.2018 | Жамият | 2444

Фарғона шаҳрида яшовчи Н.Н.нинг пули ва заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Аёлнинг уйига номаълум шахс калит танлаш йўли билан кирганди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланди. У Н.Н.нинг бирга яшовчи ўгай укаси А.А. эканлиги маълум бўлиб, ушланди.