Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқачиларга пенсия берилади
26.05.2018 14:13,  
5

Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқачиларга пенсия берилади, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Абдурашид Раҳимов нашрга берган интервьюсида Ўзбекистон президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан эндиликда томорқасидан самарали фойдаланган фуқаролар пенсия ёшига етгач, муаммога дуч келмаслигини айтган.

"Чунки мазкур қарор ижросига кўра, 2018 йил 1 июлдан бошлаб деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўласа, уларнинг келажакда пенсия таъминоти мавжудлиги таъминланади", - деб таъкидлаган Раҳимов.

Шунингдек, қўшимча қилинишича, 2018 йил 1 июлдан бошлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланиши йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан