Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимир Путин Ғарбга таҳдид билан мурожаат қилди
26.05.2018 14:19,  
2

Россия президенти Владимир Путин ғарб давлатларини Россия билан муносабатларда “қизил чизиқ”дан ўтмасликка чақирди. У бу ҳақда Петербург халқаро иқтисодий форуми вақтида айтди.

Россия раҳбари, хусусан, Москва манфаатларини ҳурмат қилиш кераклигини таъкидлади ҳамда Шимолий Атлантика иттифоқининг кенгайиши Россия учун таҳдид уйғотиши мумкинлигини билдирди.

"НАТО бизнинг чегарамизгача етиб келгани камлик қилгандан, энди унга Украинани ҳам қўшиб у ерга қандайдир радарлар ва ракетага қарши мудофаа тизимларини ҳам олиб келишади деган гумондамиз", — деди Россия президенти.

Бундан ташқари, Путин “чегарадан ўтмаслик”ка чақирди.

"Қандайдир чегаралар бўлади, тушуняпсизларми, “қизил чизиқ”дан у ёғига ўтиб бўлмайди. Келинглар, бизнинг манфаатларга ҳурмат билан муносабатда бўлайлик", — деб қўшиб қўйди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан