Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan’да коррупцияга қарши кураш муҳокама қилинди
27.05.2018 16:23,  
3

Ўзбекистон Бош прокуратураси сўнгги бир неча кун давомида GM Uzbekistan автосалонларида автомобилларни сотиб олишдаги фирибгарликлар ҳақида қатор хабарларни чоп этди.

19 май куни Тошкентда Чилонзор туманидаги «Автотеххизмат» МЧЖнинг икки ходими Lacetti автомобилини сотиб олиш шартнома ҳужжатларини расмийлаштириш учун 900 долларни олаётганда ушланди. Бу ҳақдаги хабар 21 май куни эълон қилинди.

25 май куни Бош прокуратура сайтида бирваракайига учта шу ҳақдаги хабар эълон қилинди. Бухоро вилоятида эркак киши 1500 доллар олаётганда қўлга тушди. У танишлари орқали Бухоро автосалонидан Captiva сотиб олишга шартномани расмийлаштиришга ваъда қилган.

«Сирдарёавтотеххизмат» МЧЖ мутахассиси ва бошқа шахслар Тошкентдаги автосалондан Spark учун шартномани расмийлаштиришга ёрдамлашиш учун хизмат хонасида 500 доллар олаётганда ушланди.

Хоразм вилоятининг Шовот туманида эркак киши Damas олиб бериш учун 1200 доллар ва 51,1 млн сўм олаётганда қўлга олинди.

25 май куни Асака автомобиль заводида «Ўзавтосаноат» компанияси ва GM Uzbekistan раҳбарияти бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш коррупцияга қарши курашиш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга бағишланди.

Тадбирда «Ўзавтосаноат», Давлат хавфсизлиги хизмати, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон вилоятидаги «Ўзавтосаноат» таркибига кирувчи барча қўшма корхоналар ва дилерлик ташкилотлари раҳбар ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда жиноий хатти-ҳаракатлар учун жазо муқаррар экани таъкидланди. Сўнгги вақтларда тарқалаётган холатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан