28 май куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

27.05.2018 | Ўзбекистон | 3449

Ўзбекистонда 28 май, душанбадан бошлаб ҳаво ҳарорати ўртача 10 даражага пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология ҳизмати маркази маълум қилди.

Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 27 майда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 13-18 даражадан 5-10 даражагача, кундузи 20-25 даражадан 25-30 даражага ўзгариб туради.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 28 майда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27—28 майда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 27 майда кечаси 15-20, 28—30 майда 10-15, 27 майда кундузи 33-38, 28 майда 20-25, 29—30 майда 25-30 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 28 майда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27—28 майда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 27 майда кечаси 15-20, кундузи 32-37, 28 майда кечаси 10-15, кундузи 20-25, 29—30 майда кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 28 майда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 майда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 27 майда кечаси 18-23, 28—30 майда 13-18, кундузи 33-38, 27 майда кундузи 33-38, 28 майда 23-28, 29—30 майда 28-33 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 28 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 28 майда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27—28 майда кечаси 13-18, 29—30 майда 8-13, 27 майда кундузи 29-34, 28 майда 18-23, 29—30 майда 22-27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. 27—28 майда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 29—30 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 28 майда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 27—28 майда кечаси 12-17, 29 майда 3-8 илиқ, 27 майда кундузи 22-27, 28 майда 10-15, 29—30 майда 15-20 даража бўлади.