Хоразмда икки шахс ИИБ ходимларини дўппослаб, уларга жароҳат етказишди

28.05.2018 | Жамият | 2589

Хоразмда 25 май куни икки шахс ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларга жароҳат етказишди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Юқоридўрмон қишлоғидан оқиб ўтувчи "Амударё" дарёси бўйида Чандирқиёт қишлоғида яшовчи, муқаддам 3 маротаба судланган, Ж.С. ва укаси, муқаддам 2 маротаба судланган, Ҳ.С. маст ҳолда шу ерда дам олаётган фуқаролар билан жанжаллашаётганликлари ҳолати юзасидан чақирув асосида воқеа жойига Урганч туман ИИБдан 2 нафар профилактика инспектори етиб келиб, суриштирув ишлари олиб бораётганларида Ж.С. ва Ҳ.С. ходимларга қаршилик кўрсатиб, уриб жароҳат етказганлар.

Ж.С. ва Ҳ.С. қўлга олинган. Жароҳат олган ИИБ ходимларига тиббий ёрдам кўрсатилган.