Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон паспорти қадрли мамлакатлар рейтингида 6 поғона кўтарилди
28.05.2018 15:22,  
4

Henley & Partners таҳлил компаниясининг анъанавий Паспортлар индексида Ўзбекистон олти поғона юқорилаб, 76-ўринни эгаллади, деб ёзади Spot.

Республика фуқаролари 59 та мамлакатга визасиз ташриф буюра олади, улар орасида Боливия, Эквадор, Никарагуа, Уганда, Мадагаскар ҳам бор.

Ўзбекистон билан бирга Ҳиндистон ҳам 76-ўринда жойлашди, унинг фуқаролари ҳам 59 та мамлакатга визасиз бора олади.

МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткич Украинада (38-ўрин, 128 та мамлакат). Ундан кейинги поғоналарни Молдова (45-ўрин, 121 та мамлакат) ва Россия (47-ўрин, 118 та мамлакат) эгаллади.

Рейтингда бу сафар Япония етакчилик қилди, унинг фуқаролари дунёнинг 189 та мамлакатига визасиз сафар қила олади. Германия иккинчи ўринга тушиб қолди ва уни Сингапур билан бўлишиб олди (188 та мамлакат). Учинчи ўринда эса Финляндия, Франция, Италия, Швеция, Испания, Жанубий Корея жойлашди (187 та мамлакат).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан