Қашқадарё ва Навоийдаги мудҳиш автоҳалокатлар натижасида беш киши ҳалок бўлди

28.05.2018 | Жамият | 3010

27 май куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида «Чироқчи-Яккабоғ-Кўкдала-Шўрбозор» автойўлининг 73-километрида содир бўлган ЙТҲ натижасида уч киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Nexia автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, бошқа бир Nexia билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида биринчи автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди, учинчи йўловчи шифохонага ётқизилган. Иккинчи машина ҳайдовчиси ва унинг йўловчисига тиббий ёрдам кўрсатилди, яна икки йўловчи шифохонага ётқизилди.

Худди шу куни Навоий вилоятининг Нурота туманида «Нурота-Қизилча» автойўлининг 65-километрида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси «ГАЗ-53» юк машинаси билан тўқнашувда ҳалок бўлди.