Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келиб чиқиши номаълум оқ қум Ўзбекистондан кейин Туркманистонни ҳам қоплаб олди
28.05.2018 15:43,  
24

Душанба куни эрталаб келиб чиқиши номаълум оқ қум Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрини қоплаб олди, деб хабар қилди РИА Новости мухбири.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Ўзбекистон пойтахтида кучли шамол кўтарилиб, атроф кўриниши оқ-сарғиш қум билан қопланган эди.

Ашхободнинг маҳаллий аҳолиси сўзларига кўра, кучли қумли тўфонлар Туркманистон пойтахтини олдин ҳам қоплаган, аммо қум шаҳар устида худди туманга ўхшаб осилиб туриши ҳолати илк маротаба кузатилмоқда.

Айтилишича, сал кейинроқ Туркманистоннинг бошқа ҳудудларидан ҳам чанг юзасидан шикоятлар келиб тушган.

Туркманистон миллий Гидрометеорология қўмитаси ва маҳаллий ОАВлар ушбу ҳолатга изоҳ бермаяптилар. Ўз навбатида, Марказий Осиё мамлакатлари маҳаллий нашрлари, ушбу қумли тўфон сабаби этиб, Орол денгизидан кўтарилган ва Туркманистон ҳамда Ўзбекистонни қоплаб олган тузли тўфонни кўрсатишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан