Тошкентда 13 ёшли болакай пневматик тўппончадан ўзидан 5 ёш кичик болани отиб қўйди

28.05.2018 | Ўзбекистон | 2980

Тошкент вилоятининг шу номли туманида яшовчи мактабнинг 6-синф ўқувчиси қўлига отасига тегишли пневматик тўппонча тушиб қолди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

У тўппончани ўйнаб, тепкисини босган пайтда ўқ отилиб, уйда меҳмонда бўлган мактабнинг 1-синф ўқувчиси С.Р.ни чап қўл тирсак қисмига тегди.

Ҳодиса оқибатида С.Р. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.