Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди. Сўм мустаҳкамланиб бормоқда

28.05.2018 | Иқтисод | 5468

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 28 май кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, бир АҚШ доллари 7982 сўм, 25 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 27,88 тийинга арзонлади.

1 евро 97 сўм, 47 тийинга арзонлаб, 9299,32 тийинни ташкил этди.

1 Россия рубли 80 тийинга арзонлаб, 127,57 тийинни ташкил этди.

Қозоғистон тенгеси қийматида ўзгариш кузатилмади: тенгенинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 24,33 сўмни ташкил этмоқда.

1 Қирғизистон соми 38 тийинга қимматлаб, 117,24 тийин, 1 Тожикистон сомони 3 сўм, 4 тийинга арзонлаб, 888,79 сўмни ташкил этмоқда.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.