Сурхондарёда 43 ёшли маст аёл ўз эрини пичоқлаб қўйди

28.05.2018 | Жамият | 3216

26 май куни сурхондарёлик аёл маст ҳолда турмуш ўртоғини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 26 май куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчи 43 ёшли аёл маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида, ширакайф турмуш ўртоғининг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада жароҳат олган эр касалхонага ётқизилган, унинг рафиқаси эса қўлга олинган.