Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лондон биржасига сўмдаги облигациялар жойлаштирилди
29.05.2018 01:35,  
12

18 май куни Лондон фонд биржасига (London Stock Exchange) Халқаро молия корпорациясининг (ХМК, IFC) Samarkand Bonds деб номланган ўзбек сўмидаги облигациялари жойлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар қилди.

Облигацияларнинг умумий ҳажми 80 млрд сўм (10 млн АҚШ доллари) бўлиб, ёпилиш муддати икки йилни, купон ставкаси — 9,5 фоизни ташкил этади. Бу халқаро капитал бозорида ўзбек сўмидаги қимматли қоғозли илк келишувдир.

Облигацияларни сотиш бўйича шартнома Европанинг активларни бошқариш соҳасидаги учта банки билан имзоланди. Шартномаларни тузиш мажбуриятини ING Capital Markets брокерлик компанияси ўз зиммасига олди.

Облигация шартлари бўйича маълумотлар Bloomberg тизимига жойлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан