Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ботир Парпиевга алоқадор шахслар ишдан олинмоқда. Унинг ўзи эса шифохонада
29.05.2018 13:43,  
25

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Қодир Парпиев ишдан олинган. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ўз манбасига асосланиб хабар берди. Қодир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси собиқ раиси Ботир Парпиевнинг укаси ҳисобланади.

Шунингдек, манба хабарига кўра, Андижон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник Шуҳрат Парпиев ҳам ишдан олинган. У Ботир Парпиевнинг жиянидир.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Анвар Парпиев лавозимидан озод қилинган. У Ботир Парпиевнинг укаси Қодир Парпиевнинг ўғли ҳисобланади.

Манба берган хабарга кўра, «Асака» акциядорлик тижорат банки Андижон вилоят филиалининг бошқарувчиси Зафар Парпиев ҳам ишдан кетган. Унинг ҳам Ботир Парпиевга қариндошлиги айтилади.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган Дилшод Парпиев лавозимидан олинган. У Ботир Парпиевнинг ўғлидир.

«Xabar.uz» нашрининг маълум қилишича, Ботир Парпиев айни вақтда давлат стационарига тушиб қолган.

«Шавкат Мирзиёев Андижондаги селектор йиғилишида вилоятнинг ярмини хусусийлаштириб олган одам ҳаммасини қайтаради, деб айтган эди. Шундан сўнг Парпиевнинг соғлиғи ёмонлашган», дейилади хабарда.

Ботир Парпиев 1946 йилда Андижон вилоятида, милиция генерал-майори Раҳмат Парпиевнинг оиласида туғилган. 1992—1996 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 1996—1998 йилларда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, 1998—2002 йилларда Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача – Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2002—2004 – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб ишлаган, 2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган. 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Парпиев жорий йилнинг 11 май куни Давлат солиқ қўмитаси раислигидан олинганди. У бошқа ишга ўтказилган. Маълум қилинишича, эндиликда Ботир Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари сифатида ишлайди.

Бундан ташқари, 19 май куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ботир Парпиев ассоциация раҳбарлигидан ҳам озод этилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан