Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвадаги Рамазон чодирида Ўзбекистон оқшоми бўлиб ўтди
29.05.2018 15:07,  
10

Кеча Москвадаги “Поклонная гора” боғидаги Хотира масжиди олдида қурилган Рамазон чодирида Ўзбекистон оқшоми бўлиб ўтди.

Соат 18 га яқин бу ерга Москванинг турли бурчакларидан мусулмонлар оқиб кела бошлади. 500 кишига мўлжалланган улкан чодирнинг ичи бир зумда одамга тўлди. Келганларнинг барчаси ифторда иштирок этишлари учун чодир ташқарисида ҳам бир неча столлар қўйилди.

Столлар устида ифторлик учун тайёрлаб қўйилган хилма-хил таомлар, нон, сомса ва сув қўйилган, кўнгилли хизмат қилувчи ёш йигит-қизлар ликопчалар тўла патнислар билан столлар оралаб тинимсиз ҳаракатланар эди.

Чодир марказида ўрнатилган саҳнадан маданий-маърифий маърузалар, жонли ижро этилаётган чиройли қўшиқлар ҳамда катта экранда намойиш этилаётган қизиқарли видеолавҳалар меҳмонларни бир зум ҳам зериктирмади.  

Саҳнадан диний уламолар, Москва шаҳар маъмурияти вакиллари, Ўзбекистонга зиёрат сайёҳатлари уюштирувчи компания вакиллари ҳамда меҳнат мигрантларига кредитлар берувчи ташкилотлар вакиллари нутқ сўзлашди. Соат 9га яқин ифторлик бошланди.

Бу сафарги Ўзбекистон оқшомини ташкил қилишда – Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси, Ўзбек миллий-маданий автономияси, бир неча тижорат компаниялари ҳамда оддий мусулмонларнинг хайр-эҳсонлари эвазига ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Рамазон Чодири бу — Россия Мусулмонлар диний бошқармаси ҳамда Москва шаҳар ҳукумати томонидан ҳар йили Рамазон ойи давомида ташкил қилинадиган маданий-хайрия тадбиридир. Бу ерга муқаддас Рамазон ойи давомида миллати динидан қатъий назар ҳар бир киши келиши, тадбирларда иштирок этиши ва ифторлик қилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан