Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин билан Циндао шаҳрида кўришади
29.05.2018 18:15,  
6

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин 9-10 июн кунлари Циндаода бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Бу ҳақда 29 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган брифинг давомида ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзянь Янь хоним маълум қилди.

Элчининг айтишича, олий даражада бўлиб ўтадиган учрашувда ташкилотга аъзо саккиз мамлакат етакчилари тўпланишади. Булар Россия, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари. Шунингдек саммитда кузатувчи-мамлакатлар мақомига эга тўрт давлат раҳбарлари, БМТ ва халқато ташкилотлар вакиллари иштироки кутилмоқда.

"Циндао — елканлар шаҳри, деб аталади. Бу ердан ШҲТ янги манзилга йўл олишини ва янги даврда янги келишувларга эришишни режалаштирмоқдамиз", — деди элчи.

Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ҳисоб бўйича 18 бор ўтказилмоқда. Саммитнинг олий даражадаги меҳмонлари шарафига тантанали қабул маросими ҳамда чироқлар шоуси ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан