Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада қирғизистонлик йигитни арматура билан уриб ўлдиришди
30.05.2018 13:15,  
1

Москвада Қирғизистон фуқаросини уриб ўлдирган шахслар кимлиги аниқланди, улар қидирувга берилди, деб хабар қилмоқда  ИИВ матбуот-хизмати.

Вазирлик хабарига кўра, илгарироқ ОАВларда эркакнинг калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалган. Йигитнинг ёнида бўлган қиз ҳам жароҳатлар олган.

Қирғизистон ИИВ хабарига кўра, 14 май куни соат тахминан 23.30ларда Москва вилояти Красногорс округи Красногорский бульвар кўчасида Москва дарёси қирғоғидан бошига жароҳатлар етказилган 27 яшар қирғизистонлик жасади топилган.

У тез тиббий ёрдам бригадаси машинасида №1 Красногорск шаҳар касалхонасига олиб борилган, ва ўша ерда олинган жароҳатлардан ҳушига келмай, вафот этган.

Шунингдек, 26 яшар қирғизистонлик қиз ҳам касалхонага етказилган. Қизнинг ҳам бошида жароҳатлар қайд этилган. Ҳозирда у касалхонада.

Москва қилояти Тергов қўмитаси ушбу ҳодиса юзасидан РФ Жиноят Кодексининг 111-моддаси (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ва эҳтиётсизлик орқали жабрланувчининг ўлимига сабабчи бўлиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Россиядаги Қирғизистон ваколатхонаси Москва ва Москва вилояти полициячилари билан ҳамкорликда ушбу жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан