Тошкент вилоятида эркак ўз аёли ва фарзанди томонидан ўлдирилди

30.05.2018 | Жамият | 4198

Оилавий жанжаллар сабаб бўлгани айтилаётган ушбу мудҳиш воқеада, фуқарони ўз аёли ва фарзанди арқон билан бўғиб ўлдирганликлари аниқланган.

2018 йил 29 май куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи 26 ёшли С.О. ва унинг онаси 58 ёшли Ҳ.О.лар уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган Ҳ.О.нинг турмуш ўртоғи ва С.О.ни отаси бўлган Ё.О.ни арқон билан бўғиб ўлдиришганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, она ва бола ушланган.​​​​​​