Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония Ўзбекистонга 7 млн долларлик техника тақдим этади
30.05.2018 17:15,  
3

Япония Ўзбекистонга умумий қиймати 800 миллион иен (7,3 миллион доллар) бўлган йўл-қурилиш техникасини беғараз асосда тақдим этади. Бу Ўзбекистон ва Япония вакиллари ўртасида Тошкентда имзоланган алмашув ноталарида назарда тутилган.

"Грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Япониянинг Sakai Heavy Industries Ltd компанияси техникасига эга бўлади. Мазкур техникадан Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш доирасида қишлоқ жойларда йўл-таъмирлаш ишларида фойдаланилади. Ўзбекистонга хусусан, ресайклер ва турли хил йўлсозлик техникалари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари тақдим этилади", — деб маълум қилди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Шу йилнинг март ойи бошида Ўзбекистон Хитойда ишлаб чиқарилган 100дан ортиқ йўл-қурилиш техникасини сотиб олганди.

Ушбу йил ўртасига қадар яна юзта йўл-таъмирлаш ва йўл-қурилиш техникасини сотиб олиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан