Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижодий гуруҳларга учувчисиз учиш аппаратларини олиб киришга рухсат берилди
31.05.2018 12:57,  
9

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 29 майдаги қарори билан 2014 йил 26 ноябрдаги мамлакат ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан ноқонуний фойдаланишдан огоҳлантириш тўғрисидаги қарорга ўзгартишлар киритилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, чет эл ижодий гуруҳларига Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратлари, жумладан дронларни вақтинча олиб киришга рухсат берилди. Мазкур қарор мамлакатдаги маданий-тарихий ёдгорликлар, табиат бойликларини тарғиб қилиш мақсадида қабул қилинди.

Янги тартибга кўра, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни хоҳлаган ижодий гуруҳлар Давлат туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлигига ижодий гуруҳ ва тасвирга олиш жойлари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига уларни вақтинча олиб кириш ва фойдаланишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилишлари лозим.

Юқоридаги муассасалардан бири Мудофаа вазирлиги ва Хавфсиз парвозлар устидан назорат давлат инспекциясини бу ҳақда огоҳлантиради ва шундан сўнг ижодий гуруҳга олинган рухсатни тақдим этади.

Қўмита маълумотларига кўра, ҳукумат хориж кинокомпанияларини моддий ва маданий ёдгорлик объектларида тасвирга олиш учун тўловлардан озод қилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 йилдаги қарорига кўра, Ўзбекистон ҳудудида бадиий фильмларни тасвирга олиш учун ҳар бир тасвирга олиш куни учун 800 минг сўм (100 доллар атрофида) тўлов амалга оширилиши лозим эди.

Ўзбекистонда тасвирга олинган лавҳаларнинг кириш ёки якунлаш титрларида мамлакат ва маданий ёки тарихий объект номи кўрсатилиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан