Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлди
31.05.2018 13:08,  
1

Қозоғистон парламенти Сенати (юқори палатаси) пайшанба куни Хавфсизлик кенгаши тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, ҳужжат, хусусан, амалдаги президент Нурсултон Назарбоевга ХКга умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқини беради, деб хабар қилди РИА Новости мухбири.

Феврал ойида Қозоғистон Адлия вазири Марат Бекетаев журналистларга Қозоғистоннинг биринчи президенти Назарбоевга Хавфсизлик кенгашини умрбод бошқариш ҳуқуқининг берилиши - мамлакатда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ва барқарорликнинг мустаҳкамланиши туфайли эканлигини маълум қилган эди.

"Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти - Йўлбоши ўзининг тарихий миссияси туфайли Хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқи берилиши ўрнатилди", - дейилади сенатнинг Конституциявий қонунчилик, суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитаси якуний хулосасида.

Ушбу қонунчилик лойиҳаси имзоланиш учун Қозоғистон президентига йўналтирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан