КХДР амалдорини АҚШда собиқ давлат раҳбари даражасида кутиб олишди

31.05.2018 | Жаҳон | 2898

Шимолий кореялик юқори мартабали амалдор — Корея Меҳнат партияси МҚ раисининг ўринбосари Ким Ён Чхолга собиқ давлат раҳбари даражасида қабул ташкиллаштирилди, деб хабар берди "Чунан Ильбо" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ким Ён Чхоль чоршанба куни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан музокаралар ўтказиш учун Нью-Йоркка келган эди.

Нашр хабарига кўра, у Жон Кеннеди аэропортига чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 14да етиб келган. Ким Ён Чхоль 2010 йилдан буён ядро ва ракета дастурига алоқадор шахс сифатида АҚШ санкциялар рўйхати туради. Худди шу вақтда, унинг самолётдан чиқиши жойига ҳукуматнинг 6-7та қора автомобиллари ва полициячиларнинг патрул машиналари етиб келган.

Дипломатик доирадаги манбанинг сўзларига кўра, "самолётдан чиқиши билан эскорт тақдим этилиши давлат раҳбари даражасидан кам бўлмаган шахслар учун амалга оширилади".

Орадан ярим соат вақт ўтиб, Ким Ён Чхольни Millennium Hilton New York One UN Plaza меҳмонхонасида кўришган, бино БМТ штаб-квартирасига яқин жойда жойлашган. КХДРнинг ушбу ташкилотдаги вакиллари кўпинча мана шу меҳмонхонадан фойдаланишади.

КХДР олий мартабали вакили 18 йил деганда биринчи марта АҚШга ташриф уюштирди.

Нашрнинг ёзишича, Ким Ён Чхоль КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг амалдаги махсус вакили сифатида ундан Помпеога мактуб олиб келган бўлиши мумкин. Музокаралар давомида 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтадиган АҚШ ва Шимолий Корея саммитининг кун тартиби белгилаб олинади.