Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туризм соҳасини бош вазирнинг бошқа ўринбосари назорат қилади
31.05.2018 13:14,  
10

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 майдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ижроия тузилмасига киритилган ўзгартишларни тасдиқлади, дея хабар қилди "Sof.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси. Ҳужжатга кўра туризм бош вазирнинг бир ўринбосаридан бошқа ўринбосари масъулияти соҳасига киритилди.

Яқинда бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси Азиз Абдуҳакимов Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари бўйича комплексга раҳбарлик қилади.

Аввал туризм соҳасини бош вазир ўринбосари, бир вақтнинг ўзида Давлат инвестициялар қўмитаси раҳбари ҳисобланган Сухроб Холмуродов назорат қилган. У раҳбарлик қилаётган Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексидан «туризм» сўзи чиқарилди.

Давлат раҳбари қарорида қайд этилишича, мазкур қарор туризмни мамлакат иқтисодиётининг стратегик соҳаси сифатида ривожлантириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан