Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна бир бор Россия Ўзбекистондан келтирилган жуда ҳам катта миқдордаги меваларни ортга қайтариб юборди
31.05.2018 14:05,  
4

Россельхознадзорнинг Омск вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистонда етиштирилган умумий оғирлиги 21,5 тонна бўлган меваларнинг Россияга олиб кирилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Ветеринар ва фитосанитар назорати федерал хизматининг Омск вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 30 май куни Россия-Қозоғистон чегарасидаги “Белосток” постида Ўзбекистонда етиштирилган 20 тонна миқдоридаги гилос ва ўрик ҳамда Қозоғистонда етиштирилган 1,5 тонна миқдоридаги помидор, олма ва ўрик маҳсулотларининг Россияга олиб кирилишига рухсат берилмаган.

Текширувда аниқланишича, Ўзбекистондан келтирилаётган мевалар учун келиб чиқиш мамлакатининг фитосанитар сертификати мавжуд бўлмаган, Қозоғистондан келтирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитар сертификати эса "ҳақиқий бўлмаган" деб иддао қилинди.

Ушбу ҳолат юзасидан юк ташувчиларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш қўзғатилган ва мевалар ортилган транспорт воситалари ортга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан келтирилган 23 тонна гилос ва 17 тонна ўрик Новосибирск вилоятида тўхтатиб қолинди ва Россия ҳудудига киритилмаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан