Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жуда ҳам ғалати қонун. Чет эллик эркакларга россиялик хотинларидан узоқда яшаш тақиқланади
31.05.2018 19:00,  
11

Россиянинг қонун лойиҳалари бўйича ҳукумат комиссияси сохта никоҳларни йўққа чиқарувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Хорижлик фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати ҳақидаги қонунга киритиладиган ўзгаришлар чет эллик эрларнинг оиладан узоқда бўлишларини тақиқлайди. Миграция хизмати буни қатъий назоратга олади.

"Лойиҳа сохта никоҳлар қайд этилишини камайтиришга қаратилган, — деди юристлар ассоциацияси бошқаруви раиси Владимир Груздев "Российская газета" билан суҳбатда. — Аксарият хорижлик фуқаролар мамлакатимизда яшашга белгиланган квотадан ташқари рухсат олиш учун сохта никоҳлардан фойдаланишмоқда".

"Хорижлик фуқаро яшаш жойини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлмайди ва айниқса бошқа ҳудудга кўчиб кетишга, — деди Владимир Груздев. — Агарда оилавий шароит туфайли кўчиш зарурияти туғилса, у ҳолда розилик жараёни кўзда тутилади".

Бу қонун Россия фуқароларининг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишларини тақиқламайди. Аксинча Чет элликлар, хусусан Ўзбекистонликларнинг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишларига жиддий тўсқинликни юзага келтиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан