Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






General Motors Ўзбекистондаги заводларини сотади
31.05.2018 19:01,  
40

General Motors автокорпорацияси ва "Ўзавтосаноат" Ўзбекистондаги икки заводнинг америкаликларга тегишли улуши олди-сотдиси бўйича музокара олиб бормоқда.

Гап Асакадаги автомобил заводи ва Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan автомобил двигателлари заводи хусусида бормоқда.

“Ҳозирда ҳукумат қарорига мувофиқ Асакадаги GM асосий заводи акцияларини сотиб олмоқдамиз. Акцияларнинг бир қисми харид қилинди, айни пайтда GMда ушбу завод акцияларининг 10 фоизи қолди. Йил охирига қадар Америка корпорациясининг барча улушини сотиб олиш ва завод номини ўзгартириш кўзда тутилган”, - дея маълум қилган “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Умиджон Салимов.

Унинг айтишича, шу билан бирга 70 фоиздан ортиқ акцияси америкаликларга тегишли бўлган GM Powertrain Uzbekistan автомобил двигателлари заводини ҳам сотиб олиш бўйича музокара олиб борилмоқда.

"Заводни сотиб олиш бўйича музокаралар якунловчи босқичда, бир нечта юридик жиҳатлар қолди холос. Хусусан, заводдан муқобил моторларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш масаласини муҳокама этиш лозим. Яқин икки-уч ой ичида музокара жараёни якунланади, кейин акцияларни харид қилишни бошлаймиз", — дея қайд этган Салимов.

Шу билан бирга, унинг айтишича, GM Ўзбекистонда техник ёрдам кўрсатиш ва ҳамкорлик шартлари асосида қолади. Бунда Ўзбекистон томони Chevrolet бренди остида автомобил ишлаб чиқаришни давом эттириши ҳам мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан