Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бўладиган тадбирларнинг ягона календари низоми тасдиқланди
31.05.2018 23:15,  
24

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 22 майдаги қарори билан Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Тақвимда Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган ички ва халқаро миқёсдаги тадбирлар рўйхати ва уларни ўтказиш муддатлари кўрсатилади.

Унинг асосий вазифаси сайёҳларни жалб этиш ва халқаро туризм бозорида "Ўзбекистон" брендини кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат бўлади.

Тақвимга халқаро конференциялар, семинарлар; халқаро ва миллий кўргазмалар ҳамда ярмаркалар; миллий чолғулардан иборат концертлар; спорт мусобақалари ва тадбирлари; миллий ҳунармандчилик йўналишидаги тадбирлар; оммавий театр-томоша ва миллий ўйинлар намойишлари; туризм ва маданий мерос объектларидаги тадбирлар киритилиши мумкин.

Тақвимни шакллантириш учун тегишли идоралар, шу жумладан ҳудудий ҳокимликлар ҳар йили 1 ноябргача Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлигига белгиланган шакллар бўйича режалаштирилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар. Уларда тадбирларнинг турлари, ўтказиш жойи, муддатлари, ташкилотчилари, қиймати тўғрисида ахборот берилиши керак.

Ушбу маълумотлар 15 ноябргача умумлаштирилиб, фотолавҳа ва видеороликлар билан бирга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этилади.

Шакллантирилган тақвим бир ой давомида Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланиб, хорижий меҳмонларни жалб этиш ва иштирокини таъминлаш учун Интернетда, шу жумладан ижтимоий тармоқларда тегишли медиаконтент билан бирга жойлаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан