Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда хотин-қизларга арзон уй-жойлар берилади
31.05.2018 23:19,  
163

Ўзбекистонда хотин-қизларга арзон уй-жойлар берилади, бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида ҳар йили муҳтож хотин-қизларга 6-10 та арзон уй-жойлар ажратилади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган уйларни молиялаштириш 25 фоизи (бошланғич бадал) хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағи, 75%и тижорат банклари имтиёзли кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.

Талабгорни кредит қоплаш имконияти бўлмаса, олинган кредит маблағлари у ишлаётган ташкилот касаба уюшмалари федерацияси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобига қоплаб берилади, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг телеграммдаги ботида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан