Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон паспортидан "миллати" графасини олиб ташлаш таклифи муҳокамага қўйилди
1.06.2018 12:34,  
3

"Менинг фикрим" жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон фуқаролик паспортида "миллати" графасини олиб ташлаш бўйича таклиф муҳокамага қўйилди.

"Халқимизни янада мустаҳкамлаш ва бирлаштириш мақсадида ушбу таклиф яратилган. Зеро, мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ўзини ягона бир умумий миллат аъзоси сифатида ўзини ҳисоблаши учун. Бу албатта барчамиз учун умумий келажакни қуришда ўз таъсирини кўрсатади. Мамлакатимиз "миллат" тўғрисидаги қабул қилинган бир қатор ҳужжатларга эътибор қаратилишини сўрайман", — деб ёзган мурожаат муаллифи.

Ушбу петиция тўрт нафар муштарий томонидан ҳам қўллаб қувватланган. Улар "миллати" графасини нафақат паспортдан, балки бошқа ҳужжатлардан ҳам олиб ташлашни таклиф қилишган.

"Нафақат паспортдан, балки ишга киришда тўлдириладиган анкетадан ҳам олиб ташлаш керак. Агар статистика учун керак бўлса, тўғилганлик ҳакидаги гувоҳномада қолдиришсин. Бошқа ҳужжатларда зарурият йўқ. Халкаро стандарт талаби масаласида "Ўзбекистонлик" ибораси етади. Зеро, Конституцияга кўра "Ўзбекистон халқини миллатидан катъий назар Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади", — деб изоҳ қолдирган муштарий.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан