Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Покистон тарихда биринчи марта ҳамкорликда ифторлик ўтказди
1.06.2018 12:44,  
13

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ва "Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар Кенгаши"ҳамкорлигида икки томонлама муносабат тарихида биринчи марта Исломобод шаҳрининг "Марриотт" меҳмонхонасида "Ифторлик" маросими ўтказилди.

Ифторликда Покистон ҳукумат вакиллари, сиёсий ташкилотлар, зиёлилар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, "Нақшбандия" ордени соҳиблари, ўзбек диаспоралари вакиллари қатнашдилар.

"Ифторликнинг фахрий меҳмонлари Покистон пойтахти ҳокими Шайх Ансар Азиз, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Зохир Жанжуа, шунингдек Исломобод Савдо-саноат палатаси президенти жаноб Равалпинди бўлди. Маросимда бир қатор "Tabani Group", "Diners Group", "Arshad&Co." сингари йирик кампания вакиллари қатнашдилар", — деб хабар қилди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот-хизмати.

Меҳмонларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот каталоглари ва "Зиёрат туризм" бўйича турли рисолалар тарқатилган. Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонда ҳаж сафарлари, республиканинг тарихий шаҳарлари ҳақидаги видео-роликлар ҳам намойиш этилган.

Меҳмонлар Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси томонидан ифторлик дастури ташкил этилишини Ўзбекистонда диний ва миллатлараро бағрикенгликни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш сингари инсонпарвар сиёсат олиб бораётганидан далолат беришини алоҳида таъкидладилар, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан