Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Душанбеда учрашишди
1.06.2018 12:57,  
2

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев ўзбек-қирғиз чегараси борасида суҳбатлашишди.

Икки томонлама учрашув 31 май куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари бош вазирлари учрашувлари доирасида бўлиб ўтди.

Хабарда айтилишича, Қирғизистон Республикаси Бош вазири асосан ўтган йилда икки мамлакат ўртасида йўлга қўйилган мустаҳкам ва дўстона алоқаларга эътибор қаратган ҳолда бундай алоқалардан Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумати манфаатдор эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Қирғизистон бош вазири давлат раҳбарлари томонидан Бош вазирлар олдига қўйилган асосий вазифалардан бири бу мамлакатлар ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини 500 миллион АҚШ долларига етказилиши эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, бош вазирлар чегара ҳудудлардаги ҳокимлар ва раҳбарлар ўзаро яхши алоқаларни йўлга қўйиши кераклиги борасида ҳам келишиб олишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан