Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Анвар қори Турсуновнинг инсульт бўлишига нима сабаб бўлгани айтилди
1.06.2018 13:03,  
35

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби-“Минор” масжиди имоми Анвар қори Турсунов инсультни бошдан кечириб, бир ойдан ошиқ вақт ўтди ҳамки, шифохонада ётибди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абдулҳасан ушбу масалага тўхталиб, Анвар қорининг бетоб бўлиши сабабларини очиқлади. У бундай бир неча ой аввал тарқалган “Анвар қори Турсунов фалон миллионлик тилла соат тақиб олибди”, деган гап-сўзларни эслади.

“Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби Анвар қори ака жонлантириш бўлимида, комада ётибди. Сабаб нима бўлди? Ҳаммаси соат билан бошланди. Биргина соатга ёпишилди, ғийбат устига ғийбат... У киши одамларга тушунтиришга уриндилар, лекин фойдаси бўлмади. Масала жиддийлашиб кетди ва охир-оқибат саломатликларига таъсир қилди. Одамлар шу даражага бориб етдики, YouTube’да шундай илмли, олим инсонга генарал-майорнинг формасини кийдириб қўйишди".

Нуримон Абдулҳасан бир неча бор уламолар, уларнинг асарлари, айтган гапларига ҳурмат билан қараш кераклигини, улар бугунги даражага осонлик билан етмаганини таъкидлади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан