Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan яна бир машҳур автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
1.06.2018 14:56,  
7

GM Uzbekistan Асака автомобил заводи 2018 йил охиригача Chevrolet Captiva автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади. 

“Ҳозирда Captiva ўрнини босадиган модел тайёрланмоқда. Машина ўз ҳаёт циклининг охирига яқинлашмоқда. Йил охиригача уни чиқариш тўхтатилади”, - деб маълум қилди  “Ўзавтосаноат” вакили.

Унинг сўзларига кўра, корхонанинг моделларни янгилаш стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда Captiva 2007 йил октябр ойидан бери ишлаб чиқарилмоқда.

2018 йилда GM Uzbekistan компанияси томонидан йиғилиши тўхтатилган учинчи моделдир – апрел ойида завод Orlando минивэни ишлаб чиқарилиши тўхтатилганди. Июл ойида эса Matiz машинаси ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақида маълум қилинган.

“Ўзавтосаноат” АЖ 2017 йил ноябрда берган маълумотга кўра, GM Korea билан 2019 йилда иккита янги модел Tracker йўлтанламаси ва замонавийлаштирилган Cobalt автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзоланган.

Компания шу йилнинг ўзида Chevrolet Tracker ишлаб чиқаришни бошлади. Chevrolet Tracker ўта оғир шароитларда синовдан ўтказилди. Ушбу машина Орол денгизидан ишлаб чиқариш заводигача – тоғли ерлар ва чўл ҳудудлар орқали минглаб километр масофани босиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан