Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Май ойида Ўзбекистонда қайси маҳсулотнинг нархи энг кескин равишда ошгани маълум бўлди
1.06.2018 15:02,  
6

2018 йилнинг май ойида истеъмол бозоридаги товар ва хизматлар нархи ўртача 0,8 фоизга кўтарилди. Шундан, маҳсулотлар нархи ой давомида ўртача 0,4 фоизга ҳамда хизматлар 2,1 фоизга қимматлашди, деб ёзади  Давлат статистика қўмитаси.

Жорий йилнинг май ойи давомида хизматлар тарифи нархларининг ўсиш тенденцияси апрель ойидаги каби товарлар нархларининг ўсиши суръатидан юқорилигини сақлаб қолди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 0,2 фоизга қимматлашди. Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ичида нархларнинг ўсиши ҳамда пасайиши бўйича етакчилик мос равишда мевалар (ўсиш суръати 4,8%) ҳамда сабзавотлар (пасайиши 13,6%) гуруҳига тегишлидир.

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан алкаголсиз ичимликлар (0,9%) ва тухум (0,4%) нархлари бирмунча сезиларли даражада қимматлашди.

Жорий йилнинг май ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг ўсиш даражаси бирмунча барқарор суръатларда сақланиб қолди. Ой давомида нархлар ўртача 0,6 фоизга қимматлашди. Тамаки маҳсулотлари нархи кескин равишда 5,9 фоизга ошди.

Қўмита аниқлик киритишича, бунга «UzBat А.О.» ҚК АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотлари нархини ошириши сабабчи бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан